Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари Баҳодир Жалолов ва Ҳасанбой Дўсматовга «Аъло хизматлари учун» кўкрак нишони ва муддатидан олдин подполковник ҳарбий унвони берилди.
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тўлқин Қиличев Ҳасанбой Дўсматовнинг ғалабасини нишонлаётган вақтда юрак хуружига учради. Унга юрак-ўпка реанимацияси ва дефибрилатор қўллаган ҳолда Британия бокс жамоаси мутахассислари ёрдам берди.
Президент Олимпиадада олтин медални қўлга киритиб, икки карра чемпион бўлган таэквондочи Улуғбек Рашитов ва боксчи Ҳасанбой Дўсматовни телефон орқали табриклади. Шавкат Мирзиёев Рашитов жароҳатига қарамай ғалаба қозонгани ва Дўсматовнинг жангини «нафас олмай» кузатганини таъкидлади.
Ўзбекистонлик боксчи Ҳасанбой Дўсматов Олимпиаданинг финал жангида франциялик рақибини мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди. У Ўзбекистон тарихида Олимпия ўйинларида иккита олтин медалга эга чиққан биринчи боксчи бўлди.
Олимпиаданинг 13-кунида боксчи Ҳасанбой Дўсматов финалда, Абдумалик Халоков ярим финалда жанг қилади. Тахмина Икромова бадиий гимнастика, Улуғбек Рашитов эса таэквондо баҳсларига киришади. Замонавий бешкурашда Алисе Фахрутдинова, эркин курашда Ғуломжон Абдуллаев ва Жавраил Шапиев баҳс олиб боради.
Париж-2024 Олимпиадасининг ярим финал учрашувида ўзбекистонлик боксчи Ҳасанбой Дўсматов Кабо-Верделик рақибини мағлуб этди. Ўзбекистон вакили Олимпия ўйинларининг финал босқичига чиқди.
Париж Олимпиадасининг 1/8 финалига етиб келган боксчи Ҳасанбой Дўсматов 3 августда қозоғистонлик Сакен Бибоссиновга қарши рингга чиқади. 31 ёшли Дўсматов рақиби билан таниш экани, у билан рингда кўп тўқнаш келганини айтди. Ким кучли, яхши тайёргарлик кўрган бўлса, ўша ютади, деди спортчи.
Хитойда давом этаётган XIX ёзги Осиё ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар яна 3 та олтин ва 3 та бронза медалини қўлга киритди. Бокс бўйича терма жамоа аъзолари Хасанбой Дўсматов, Абдумалик Халоков ва Баҳодир Жалолов олтин медалга сазовор бўлди.
Ҳасанбой Дўсматов бокс бўйича жаҳон чемпионати финалида франциялик Билал Беннамани 1-раундда нокаутга учратиб, олтин медалга сазовор бўлди. Бу билан у Ўзбекистон ҳисобига иккинчи олтин медални қўшиб қўйди.
Тошкентда ўтказилган профессионал бокс кечасида Исроил Мадримов франциялик рақиби Мишель Сорони техник нокаутга учратди, бироқ ҳакамнинг ҳаракатлари туфайли жанг якуни бахсларга сабаб бўлди. Бундан ташқари, кечада Иқболжон Холдоров, Ҳасанбой Дўсматов ва Элнур Абдураимов ўз рақибларини нокаутга учратган бўлса, Шаҳрам Ғиёсов, Бектемир Мелиқўзиев ва Дилшодбек Рўзметов очколар ҳисобига ғалабага эришди.
Сербияда бўлиб ўтадиган бокс бўйича жаҳон чемпионатида қатнашадиган Ўзбекистон терма жамоаси таркиби эълон қилинди. Якуний рўйхатда профессионал боксчилар Шаҳрам Ғиёсов ва Ҳасанбой Дўсматов ҳам бор.
Тошкентда бўлиб ўтган профессионал бокс кечасида рингга кўтарилган ўзбекистонлик саккиз нафар боксчининг барчаси ғалаба қозонди. Муроджон Аҳмадалиев Рёсукэ Ивасани муддатидан олдин мағлуб этиб, WBA Super ва IBF йўналишлари чемпионлигини муносиб ҳимоя қилди. Шунингдек, Шаҳром Ғиёсов мексикалик Патрисио Моренони нокаутга учратди, Ҳасанбой Дўсматов эса Мухсин Кизот устидан ғалаба қозонди. Яккаликлар натижалари — «Газета.uz» шарҳида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг